Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мастлик оқибатида жанжаллашиш ўлим билан якун топди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 06 май куни соат 18:30 да Косон туманида яшовчи фуқаро 19 ёшли У.Д. ўзига олдиндан таниш бўлган Қарши шаҳар “Ерқўрғон” деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланувчи, Қамаши туманида яшовчи 47 ёшли А.Х. билан Қарши тумани “Сарой” қишлоғи Сарой кўчасидаги қурилиши тугалланмаган бино олди томонидаги майдонида спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, таниши А.Х. уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги сабабли, чап қўлини мушти билан А.Х, нинг жағ, юз ва бўйин соҳаларига бир неча маротаба қасддан уриб, тан жароҳатлари етказган.

Оқибатда А.Х. оғир тан жароҳати олиши натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келишига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech