Ўз жияни уйда содир этилган ўғирликка алоқадор бўлиб чиқди
Бухоро. 2020 йилнинг 20 август куни соат 03:00 дан 08:00 гача бўлган вақт оралиғида номаьлум шахс 40 ёшли А.Х., нинг Ғиждувон тумани “Ф.Юнусов” МФЙ Пахтакор кўчасидаги уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган сандиқ ичидан 87.150.000 сўм нақд пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (кўп миқдорда содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор қидирув харакатлари давомида, мазкур жиноятни муқаддам ўғрилик жиноят содир этганлик учун судланган 24 ёшли А.А. содир қилинганлиги аниқланган. Тергов жараёнида жабрланувчи А.Х., нинг жияни вояга етмаган 17 ёшли М.А., қариндошининг уйда кўп миқдорда пул борлиги тўғрисида А.А., га хабар берганлгини, А.А. эса мазкур хабарга кўра жиноятни содир этганлиги аниқланган, А.А., дан ашёвий далил тариқасида 44.913.000 сўм пуллар ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Жиноят иши бўйича А.А. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. М.А., нинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти