Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Парвоз бекор қилинди. Чипта ҳақиқий эмас

Қашқадарё. Қарши шаҳрида жойлашган МЧЖ ижрочи директори, 33 ёшли Л.Э., шу МЧЖ таъсисчиси 32 ёшли И.М., ва ғазначиси 47 ёшли Ж.Ш., лар билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2020 йил 8 январь кунидан 15-февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида фуқароларга “Қарши-Москва”, “Самарқанд-Москва” ва “Тошкент-Москва” йўналишлари бўйича авиа рейслар учун ноқонуний, рўйхатдан ўтмаган чипталар сотиб, жами 38 нафар фуқароларнинг жами 75.284.476 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech