Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғрилар қўлга олинди, ўғирланган нарсалар эса топилди

Хоразм. 2020 йил 31 март кунидан 01 апрель кунига ўтар кечаси, 30 ёшли Д.А., таниши 28 ёшли Р.А. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Урганч шаҳар Гурлан кўчасидаги дўконга кириш эшигини темир жисм билан очиб ғайриқонуний равишда ичкарига кириб, умумий баҳоси 24.011.000 сўмлик телефон аппаратлари ва турли хилдаги бошқа маиший техника воситаларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ҳолат юзасидан Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Р.А. ва Д.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида Д.А., дан ўғирлик натижасида қўлга киритилган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Д.А. ва Р.А., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳужжатларни эгаллаш) ва 169-моддаси 3-қисми “а” (ўғирлик) банди билан айб эълон қилиниб, “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech