Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ошхонадан маст ҳолатда чиқиб, кўчада саёқ юришнинг мудхиш оқибати

Навоий. 2020 йилнинг 13 декабрь куни соат 10:00 да Зарафшон шаҳар 1-кичик туман, 1-уй олдидаги дарахтзорда 45 ёшли Маннон Қ.,нинг мурдаси ташқи тан жароҳатларсиз топилган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Маннон Қ., нинг танасида “қорин бўшлиғининг ёпиқ қўшма жароҳати, тўш суягини ёпиқ синиши, ичак тутқич артериясини ёрилиши” каби тан-жароҳатлари борлиги ҳамда айнан шу жароҳатлар унинг ўлимига сабаб бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни 41 ёшли Томди туманида туғилган Сериқбол С., содир этганлиги, жанжалга эса ҳар икки фуқаронинг спиртли ичимлик таъсирида бир-бирларини сўкиб ҳақорат қилганликлари сабаб бўлганлиги аниқланган ҳамда у жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                                                                                                                                                                    

Муалиф: Кадрлар бўлинмаси катта инспектори

                  катта лейтенант

                                                          С.Собиржонов

             Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech