Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тинтувда аниқланган ўқ дори воситалар

Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан 2020 йилнинг 04 март  куни Сариосиё тумани “Боғиширин” маҳалласида яшовчи 60 ёшли Р.М., нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилганида, хонадоннинг сейф ичида жами 16 дона бўш патрон гилзалари ва 8 дона жойланган жанговар патронлар, бонкага жойланган 97,36  грамм порох борлиги, шунингдек ов қурол тозалайдиган 1  дона шомпол ва 1 дона елим идишда жами 2 килограмм сочма дроблар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Судга оид баллистика экспертизаси хулосасига кўра, 8 дона 16 калибирли патронлар жанговар ов ўқ дорилар туркумига кириши ва отиш учун яроқли бўлиб, 16 дона гильзалар фойдаланиш учун яроқли эканлиги, ушбу ўқ дорилар ва аниқланган шомпол “ИЖ” русумли ов қуролига тегишли эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузурадаги Тергов департаменти

Text to speech