Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Лас-вегас”ни орзу қилган қиморхона эгасининг фаолиятига чек қўйилди  

 

Самарқанд. 2020 йилнинг 18 декабрь куни соат 23:00 да ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро 46 ёшли Орифжон Б., нинг Пастдарғом тумани “Ўрикзор” маҳалласида жойлашган уйининг алоҳида хонасида осон йўл билан моддий бойлик орттириш мақсадини кўзлаб, қимор ўйинини қонунга ҳилоф равишда ташкил этиб келаётганлиги аниқланиб, фуқаро Орифжон Б.,дан ҳамда қимор ўйнаётган олти нафар фуқаролардан жами 2 млн. 142 минг сўм пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech