Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Профилактика инспекторининг зийраклиги, жиноятчиларни воқеа жойида қўлга олинишларига сабаб бўлди

Андижон вилояти. 2022 йил 16 январь куни соат 11:00 ларда вояга етмаганлар 16 ёшли Ю.Х. ва 15 ёшли Н.А.,лар ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, олдиндан жиноий тил бириктириб, Қўрғонтепа тумани Ифтихор кўчасида яшовчи 25 ёшли М.Ф.,нинг яшаш хонадонига дарвозаси очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда киришиб, уйнинг ётоқхонасидаги шкафини ичида бўлган 2.500 АҚШ доллари ва 8.570.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида, ушбу манзилда хизмат олиб бораётган Қўрғонтепа тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан ушланиб, улардан ашёвий далил тариқасида 2.500 АҚШ доллари ва 8.570.000 сўм пуллар расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаганлар Ю.Х. ва Н.А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech