Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

3 йил олдинги босқинчилик жинояти фош қилинди

Тошкент вилояти. 2017 йилнинг 24 май куни соат 13:00 да Қибрай тумани, Янгиобод ҚФЙ, да яшовчи 35 ёшли Л.П., (аёл) ўзига аввалдан таниш бўлган “У” исмли шахс билан кўчада учрашиб, сўнг уни уйига таклиф қилиб, биргаликда таъмадди қилиб бўлганларидан сўнг “У” исмли шахс стол устида турган болға билан Л.П., ни елка қисмига зарба бериб, ювиниш хонасига олиб кириб, қўллари билан юз қисмига уриб, тан жароҳати етказиб, бўйин қисмидан бўғиши натижасида Л.П., хушини йўқотган.

Бундан фойдаланган “У” исмли шахс Л.П., нинг уйидан нархи 400 АҚШ долларга тенг “НР” русумли ноутбук, 100.000 сўмлик “Nokia-1600” русумли уяли телефон аппарати ва 300 АҚШ долларига тенг “Samsung Galaxy Tab-3” планшетини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан   Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида ушбу жиноятни содир этган шахснинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги сабабли жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига (Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби) асосан ҳаракатдан тўхтатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни содир этган “У” исмли шахс Наманган вилоятида яшовчи 28 ёшли  У.Й., эканлиги аниқланиб, ушбу шахс Фарғона вилояти Боғдод туманида ҳудудида ушланган ҳамда Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига олиб келинган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов қайта тикланиб, У.Й., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech