Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Репетитор” ёки даллол буни тергов аниқлайди

Тошкент шаҳри. Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро 42 ёшли Муқаддас А., қизи 18 ёшли Умида О.,ни Ниғмат У., исмли ўқитувчиси институтга кириши учун ўқув фанлардан “репетиторлик” асосида тайёрлаб юриб, етарли балл тўплай олмаганлиги сабабли, унга таниши 23 ёшли Шахбоз С., чет элда жойлашган олий ўқув юртларидан бирига имтиҳонсиз жойлаб қўйишда ёрдам беришини айтиб, Шахбоз С., билан таништирган ва 2020 йилнинг 30 август куни Миробод туманида жойлашган Ойбек метро бекати олдида Шахбоз С., ҳақиқатдан ҳам унинг қизини чет элга ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, 4 500 АҚШ доллар пулларини олиб берган ваъдасини бажармаганли аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан мазкур фуқароларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech