Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Ўзини кўрсатиб қўймоқчи бўлди”

Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 17 апрель куни соат 15:30ларда 25 ёшли М.Озод Каттақўрғон шаҳри У.Барноев кўчасида давлат рақами мавжуд бўлмаган “Labo” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Амирнинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасининг йўлини ҳеч бир сабабсиз бир неча маротаба тўсиб жанжал келтириб чиқарган вақтида, унинг безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган 33 ёшли А.Улмаснинг бўйин, чап пешона соҳасига ҳамён пичоғи билан жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Озодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, М.Озод “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчисини танимаслиги, унга ўзини кўрсатиб қўйиш мақсадида безорилик ҳаракатлари содир қилганлиги аниқланган.  

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech