Ғийбатнинг оқибатими ёки ўзбошимчаликми...
Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 27 март куни соат 16:00 ларда 20 ёшли Мирзаакром Д., ва 26 ёшли Муродилла С.,лар Учтепа туманида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган 236-сонли мактабнинг олдида, 28 ёшли Достон Ш.,ни ҳақорат қилиб, унинг юз қисмига уриб жароҳат етказганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мирзаакром Д., ва Муродилла С.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2–қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятнинг келиб чиқишига Достон Ш., Муродилла С.,нинг турмуш ўртоғи ҳақида ғийбат тарқатганлиги сабаб бўлганлиги аниқланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти