Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда икки фуқаро телефон аппарати учун уйга бостириб киришди

Самарқанд вилояти. 2022 йил 05 март кунидан 06 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда 22 ёшли А.Ш. ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш мақсадида, таниши 20 ёшли У.Р. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Самарқанд шаҳар Х.Шерозий маҳалласида яшовчи 22 ёшли М.Т.,ни яшаш уйига биргаликда бориб, уй эшигини тақиллатиб, М.Т. уй эшигини очганидан фойдаланиб, унинг қаршилигига қарамасдан, уйига ғайриқонуний равишда киришиб, унга тан жароҳати етказишиб, қўлида бўлган 550.000 сўмлик “Samsung-A3” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганликлари аниқланган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Самарқанд филиали томонидан берилган хулосага кўра, фуқаро М.Т.,га “енгил” тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган юқоридаги шахслар ушланиб, талончилик йўли билан қўлга киритилган “Samsung-A3” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech