Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Нотаниш автомашинани ҳайдаб келган укасини кўрган виждонли ака

Наманган вилояти. 2021 йилнинг 10 январь куни соат 18:30 да номаълум шахс транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, Янгиқўрғон тумани “Бешбулоқ” маҳалласида бўла туриб, фуқаро 30 ёшли Абдухомид А., томонидан ўзига тегишли “Nexia-2” русумли автомашинасини яшаш хонадони олдида орқа ойнаси очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, қонунга хилоф равишда ушбу автомашинани бошқариб, номаълум томонга олиб қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур “Nexia-2” русумли автомашина фуқаро 41 ёшли Ёқубжон М., томонидан олиб қочилганлиги, у маст ҳолатда автомашинани бошқариб ўзининг яшаш манзилига олиб бориб қўйганлиги кўрган Ёқубжон М.,нинг акаси Низомжон М., ўзининг фуқаролик бурчини англаган ҳолда дарҳол ҳудуд профилактика инспекторига бу ҳақда маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ёқубжон М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинани қулфланганлигига, ойналари ҳам тўлиқ ёпилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech