Арзимаган ишни деб келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан якунланди
Наманган. 2020 йилнинг 17 апрель куни соат 12:00 да Норин туманида яшовчи 21 ёшли М.К. ўзининг яшаш уйида бирга яшовчи амакиси 37 ёшли И.И. га “ювган кийимларингни чиқинди сувларини ўзинг тозалаб қўй”-деб, у билан жанжаллашиб, қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан кўкрак қафасини орқа ўнг қисмига бир маротаба қасддан уриб оғир тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертизанинг 24 апрель кунги хулосасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олганлиги кўрсатиб ўтилган.
Ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан (баданга касддан оғир тан жароҳатлари етказиш) жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти