Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Суратларни очиқламаслик эвазига 60.000 АҚШ долларини талаб қилди

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 21 май куни соат 12:00 ларда Юнусобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 22 ёшли А.Ж. таниши 21 ёшли А.Ў. билан биргаликда унга олдиндан таниш бўлган 22 ёшли Ж.Ш.нинг беҳаё суратларини 2019 йилдан буён сақлаб келиб, жорий йилнинг май ойи бошларида “Telegram messenger” да “Лимон” номли саҳифа очиб, Ж.Ш.га беҳаё суратларини юбориб, уни оила аъзоларига шарманда қилиш билан қўрқитиб, 60.000 АҚШ долларини беришини талаб қилиб, сўнг 2.250 АҚШ долларга келишиб, А.Ў. Юнусобод тумани “Megaplanet” савдо маркази олдида Ж.Ш.дан 2.000 АҚШ доллари ва 3 000 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир давомида, А.Ж.нинг телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро муқаддам  26 ёшли Р.З., дан хам суратларини тарқатмаслик эвазига 10.000.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан талаб қилганлиги сўнгра ундан 6.000.000 сўмни почта орқали олишга эришилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech