Танишини ўз уйига вақтинчалик яшаш учун қўйишнинг оқибати яхшилик билан тугамади
Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 10 январь куни 33 ёшли Т.И. Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 09 январь кунидан 10 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг Яшнобод тумани Уйсозлар кўчасида жойлашган хонадонига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган қора рангли қўл сумкаси ичидан 15.000 АҚШ доллари ҳамда онасига тегишли бўлган жами баҳоси 25 млн. сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни жабрланувчининг таниши 36 ёшли Н.А., содир этганлиги аниқланган. Шунингдек, жабрланувчи Т.И., таниши Н.А.,ни ўзининг хонадонида вақтинчалик яшаб туришга рухсат бериб, унинг калитларини берганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими
катта терговчиси подполковник Ш.А.Миркаримова
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти