“Telegram”даги шахсий суратлар жиноят содир этилишига сабаб бўлди
Тошкент вилояти. 2022 йил 10 октябрь куни Зангиота тумани Зиё кўчасида яшовчи 28 ёшли У.Н. (аёл) тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 16 октябрь куни ўзини “Telegram” ижтимоий тармоғи аккаунтига ўзига нотаниш бўлган шахс унинг аккаунтига рухсатсиз кириб, у учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиши билан қўрқитиб, ундан 3.000 АҚШ доллар пул талаб қилаётганлигини, шу сабабли унга нисбатан қонуний чора кўриб беришликни сўраган.
Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида, ушбу жиноятни Сирдарё вилояти Сирдарё туманида яшовчи 22 ёшли А.З. (аёл) томонидан содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га Зангитота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Муаллиф: Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси
майор Т. Эльбеков
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти