Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Товламачининг енгил пул топиш режаси амалга ошмади

Тошкент шаҳри. 2021 йилнинг 19 май куни соат 19:00ларда 25 ёшли А.Атабой 31 ёшли Х.Гулрухни турли хилдаги беҳаё суратларини интернет ижтимоий тармоқларига қўйиб обрўсизлантириб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган автотураргоҳда 1.000.000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2020 йилнинг апрель ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар А.Атабой Х.Гулрухни суратларини интернет ижтимоий тармоқларига қўйиш билан қўрқитиб товламачилик йўли билан нархи 80.000.000 сўмлик «Lacetti» русумли автуловини ишончнома асосида олганлиги бундан ташқари жами 14.000.000 сўмлик 40 граммли тилла тақинчоқлари, 42.000.000 сўм ва 600 АҚШ доллар пулларини товламачилик йўли билан қўлга киритиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.                    

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech