Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Транспорт воситаси олиб қочиш сабаби аниқланмоқда...

Наманган вилояти. Жорий йилнинг 6 август куни 21 ёшли М.С. Давлатобод тумани “Умид” МФЙ 5-кичик тумани ҳудудида жойлашган “Яшил деҳқон бозори” орқа томонидаги кўчада очиқ ва қаровсиз қолдирилган 24 ёшли И.Ф., га тегишли “Nexia-2” русумли автомашинаси калити ўзида булганлигидан фойдаланиб, номаълум томонга олиб қочган.

Олиб борилган тезкор – қидирув  ҳаракатлари натижасида ушбу автомашина бошқа бир фуқаро, яъни М.Д., нинг яшаш хонадонида эканлиги аниқланиб, автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ҳамда жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.С., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят ишини содир этилиши сабаблари ва иштирокчиларнинг доирасини аниқланишга қаратилган тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech