Қумқурғонда олиб қочилган “Captiva” топилди
Сурхондарё. 2020 йилнинг 21 сентябрь куни соат 09:30 да номаълум шахс Қумқурғон тумани “Каттақўл” маҳалласида яшовчи 41 ёшли Б.Х., нинг яшаш уйи олдида турган “Captiva” русумли автомашинани олиб қочган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни 29 ёшли Ш.С., содир этганлиги аниқланиб, олиб қочилган автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ш.С., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Ш.С., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти