80 ёшли қария 2.000 дан ошиқ “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини сақлаб келаётганлиги аниқланди
Бухоро. 2020 йил 20 май куни Шофиркон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қора дори-2020” тезкор тадбири давомида Шофиркон туманида яшовчи 80 ёшли Р.Р., нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтида, яшаш ҳовлисининг хўжалик буюмлари сақланадиган хонанинг юқори қисмига осилган ҳолдаги ва қора рангли мато билан тўсилган айвон қисмида осилган ҳолдаги жами 2.524 туп умумий соф оғирлиги 19.434 граммга тенг бўлган кўкнор гиёҳвандлик воситаларини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги, бундан ташқари 4 туп каннабис ва 2 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимликларини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаганлиги аниқланган.
Шунингдек, Р.Р., нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг яшаш хонасида турли хил ўрамларда бўлган яшил, сарғиш ва бинафша ранглардаги, ўзига хос ўткир ҳидли, умумий соф оғирлиги 1.284 граммга тенг бўлган қуритилган “кўкнор” гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, холислар иштирокида тегишли равишда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни етиштириш) ва 25, 273-моддаси 5-кисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга таёргарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти