Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди, тергов олиб борилмоқда.

 

Самарқанд. Пайариқ тумани ИИБ ходимларининг ташаббуси билан ерларни ноқонуний сотилишини олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раиси 41 ёшли М.У., 2015 йил август ойидан буён фуқароларга фермер хўжалигининг суғориб экиладиган ер майдонидан умумий 79 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун ўлчаб берган ва келгусида туман ҳокимининг эгалик ҳуқуқини тасдиқлаш тўғрисида қарорини чиқартириб беришини ваъда қилиб, уларни алдаб ишончига кириб, жами 64.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва М.У., гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech