Эркак кишини уриб дўппослаган йигит аниқланди.
Қашқадарё. 2020 йил 12 февраль куни Чироқчи туманида яшовчи С.Д. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 10 февраль куни унинг турмуш ўртоғи 29 ёшли Т.Б. уйига бош соҳасида тан жароҳотлари билан келганлиги ва соғлиғи ёмонлашаганлиги сабабли касалхонага мурожаат қилганлигини кўрсатиб ўтган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар теширув ўтказилиб, 29 ёшли Т.Б. Хужаабдижаббор қишлоғида жойлашган кафеларнинг бирида калтакланганлиги аниқланган.
Текширув жараёнида гувоҳларнинг кўрсатувларидан Т.Б.ни 19 ёшли К.Т. уриб оғир тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.