Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Telegram” орқали кредит олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланди

Фарғона. 2020 йилнинг 24 апрель куни “Telegram” ижтимоий тармоғида номаълум шахс Бувайда туманида яшовчи 37 ёшли М.А., (аёл) га 28.000.000 сўм миқдордаги пулларни онлайн кредит асосида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, кредит учун олдиндан 1.400.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганган.  

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, фуқаро М.А., нининг пластик картасидан 1.400.000 сўм пул маблағларини 27 ёшли У.С., ўзининг сим-картасига расмийлаштирган ҳолда ишлатиб келганлиги аниқланиб, унга тегишли бўлган пластик ва сим карталар ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳозирда У.С., га нисбатан юқоридаги модда билан айб элон қилиниб, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, шу каби фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслигингиз учун, кредит олиш масалаларида расмий банкларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech