Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзи ишлаб келган корхонадан ўғрилик содир этган ишчи аниқланди

Навоий. 2020 йилнинг 17 февраль кунидан 13 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида ноъмалум шахс, Навоий шаҳар “Электрокимё” ОАЖ ҳудудида жойлашган, МЧЖнинг кириш дарвозаси пломбаларини бузиш йўли билан ичкарига кириб, МЧЖга тегишли жами нархи 30.000.000 сўмлик 14 та электродвигатель ва 1 дона редуктор ускуналарини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида мазкур ўғирлик жиноятини шу МЧЖ ишчиси 30 ёшли Ж.Ш., содир этганлиги аниқланган ва ундан 14 дона электродвигатель ва 1 дона редуктор ускуналари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech