Карантинга ёпилган дўкондан ўғирлик содир этган шахс аниқланди
Навоий. 2020 йилнинг 31 март кунидан 4 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Навоий шаҳрида жойлашган фуқаро Ш.И.,(аёл) га тегишли бўлган дўконга дераза ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ердан умумий қиймати 50.755.000 сўмлик турли хилдаги атир-упалар ва кумушдан ишланган аёллар тақинчоқларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб берилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни муқаддам судланган 42 ёшли А.А., содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти