Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Крокодил” истеъмолчилари аниқланди

Навоий. 2020 йилинг 01 июль куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 46 ёшли К.Х., нинг Навоий шаҳар Ғалаба кўчасида жойлашган хонадони тегишли тартибда кўздан кечирилганда, К.Х., ўз хонадонида танишлари Ф.К. ва Е.Р., лар билан бирга “Дизоморфин” (крокодил) психотроп моддасини тайёрлаб истеъмол қилганликлари аниқланиб, хонадондан процессуал тартибда “Кодекс” ва “Димедрол” дориларининг бўш конвалюталари, пахта бўлаклари ҳамда йод моддасининг бўш идишлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, К.Х. ва Ф.К., ларнинг баданида “опий” алкалоидлари аниқланган.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech