Ўзи ишлаб турган корхонани ўмарган “инсофли ходим”
Қорақалпоғистон. 2022 йил 03 январь кунидан 04 январь кунига ўтар кечаси тахминан соат 03:30ларда Нукус шаҳрида туғилган 26 ёшли Ж.О., ўғрилик қилиш мақсадида ўзи ишлайдиган Х.Абдамбетов кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, офис сифатида фойдаланадиган хонадаги темир сейфни бузиб, ичидаги 236 млн. сўм пуллардан жами 179 млн. сўм бўлган жуда кўп миқдордаги пулларини яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.
Ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида аниқланишича Ж.О. мебель цехига кириш дарвозасининг қулфлайдиган темир илгичини очиб кирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” (ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти