Олмазорда безорилик содир этган шахслар суд олдида жавоб беради
Тошкент. 2020 йилнинг 17 февраль кунидан 18 февраль кунига ўтар кечаси тахминан соат 01:00 да 32 ёшли А.С. жиноий шериги 29 ёшли Х.Ғ., лар Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бильярд клубига спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда келиб, мазкур клуб иш бошқарувчиси 55 ёшли Д.И. иш вақти якунланганини айтсада, улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Д.И., ни аҳлоқсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, сабабсиз уриб дўппослаганлар, ўша вақтда бильярд клубда бўлган ишчилар ва мижозлар А.С. ва Х.Ғ., ларнинг безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрганликларига қарамай, уларга жиддий қаршилик кўрсатиб бильярд тошларини отиб, ўзларидан узоқлаштириб такроран Д.И., ни баданига стул билан уриб, муштлари билан юзига ва баданининг турли жойларига уриб дўппослаб, Д.И., га соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган ЕНГИЛ тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари натижасига кўра А.С. ва Х.Ғ., ларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «Г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан айб эълон қилиниб, жиноят иши туман прокуратурасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти