Андижонда шахс тадбиркорни автомашиналар турар жойини олиб беришни ваъда қилиб алдади
Андижон. 30 ёшли тадбиркор У.Х., ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли М.Н., 2019 йил ноябрь ойида, уни алдаб ишончига кириб, Андижон шаҳри ҳудудида жойлашган автомашиналар турар жойини сотиб олиб беришни ваъда қилиб, ундан 46.200.000 сум пулларини фирибгралик йўли билан олиб, шу кунга кадар пулларни кайтариб бермаётганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-кисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.