Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ғиждувонда қиморхона ташкил қилган шахс ушланди

Бухоро. 2020 йил 29 май кунидан 30 май кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:20 ларда Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Ғиждувон тумани Дегрезон кўчасида яшовчи 27 ёшли М.Р., уйида таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ташкил қилиб, фуқаролар И.Қ., А.К., С.Ш., О.К., ларнинг қимор карта ўйнашлари учун меҳмонхонадан жой ажратиб, шароит яратиб бериб, қиморхона ташкил қилганлиги аниқланиб, пуллар ва карталар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech