Бозорда ўзини кўрсатмоқчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё. 2020 йилнинг 27 май куни соат 04:20 да 31 ёшли А.Р., ўзнинг хатти-ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини яққол англаган ҳолда, жамоат жойи ҳисобланган Олтинсой тумани “Шакарқамиш” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Дўғоба” деҳқон бозорида фуқароларнинг осойишталигини бузиб, вояга етмаган 16 ёшли Қ.Ю., ни ҳеч бир сабабсиз чап кўз соҳасига жисм билан қасддан уриб, унга “оғир” тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Олтинсой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти