Раҳбарларнинг эътиборсизлиги оқибатида ишчи “оғир” жароҳатланди
Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 16 апрель куни соат 15:30 ларда Янгийўл тумани Қирсадоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган қоғоз ишлаб чиқариш цеҳида ишловчи 24 ёшли Т.Улуғбек пахта титиш учун мўлжалланган “Шнег” русумли ускунасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлаётган вақтида, ускуна унинг ўнг оёғини тортиб кетган.
Суд тиббий экспертизасида фуқаро Т.Улуғбек “оғир” тан жароҳатлари олганлиги кўрсатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида мазкур цех раҳбарлари ва масъул смена бошлиқлари томонидан техник қоидалар бузилганлиги, ушбу ускунада ишлаш учун етарли хавфсизлик чоралари кўрилмаганлиги, хавфсизлик талаблари бузилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 1-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти