Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қўшнининг томидан ёмғир сувлари тушаётганлиги баҳонасида бошланган жанжал

Андижон. 2020 йил 20 апрель куни соат 12:30 да 53 ёшли К.М., Пахтаобод тумани Саноат МФЙ Иттифоқ кўчасида қўшниси 39 ёшли А.Э., билан яшаш хонадони том қисмидан ёмғир сувлари тушаётганлиги сабабли ўзаро гап тортишиб жанжаллашиб, А.Э., ғишт бўлаги билан К.М., ни уриб тан жароҳати етказган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида бир дона ғишт бўлаги ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олиниб, К.М. нинг тан жарохати даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, К.М., га “оғир” даражада тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро А.Э., га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳар нарсадан устун. Ўз қўлингиз билан келажагингизга болта урманг. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмининг санкциясида “уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.” деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech