Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ижарага олинган автомашиналар бошқаларга сотиб юборилди

Андижон. 2019 йилнинг сентябрь ойида, 36 ёшли Б.Т., 33 ёшли О.Н. ва 32 ёшли А.Х.,лар олдиндан жиноий тил бириктириб, 37 ёшли Ж.И., ни алдаб, унинг ишончига кириб, унга тегишли «Lasetti» ва «Nexia» русумли автомашиналарини ойма-ой тўлаш шарти билан ижарага олишиб, Ж.И.нинг рухсатсиз автомашиналарни бошқа шахсларга сотиб юборганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томнидан Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech