Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Транспорт воситасини олиб қочган водийлик йигит ушланди.

Тошкент вилояти. 2020 йил 10 февраль куни 27 ёшли фуқаро А.А., Ўртачирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли "Matiz” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини баён қилиб, автомашинасини топиб бериш ва қонуний чора кўришни сўраган.

Фуқаро А.А.,нинг аризасига асосан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилоятида яшовчи 29 ёшли Б.Я., содир этганлиги аниқланиб, Ўртачирчиқ тумани "Гулистон” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Нурафшон-Тошкент” автомобиль йўлининг 11 км.да “Matiz” русумли автомашина билан бирга қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Б.Я.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech