Қўлбола усулда тайёрланган ўқотар қуролни сотмоқчи бўлган шахс ушланди.
Сурхондарё. 2020 йил 31 январь куни Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир жараёнида, Термиз туманида яшовчи 39 ёшли Р.С. қўлбола усулда ўзи ясаган ўқотар қурол ва 12 дона патронларни жами 1.750.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган ва ундан қурол ва патронлар ашёвий далил тарқасида расмийлаштириб олинган.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган қўлбола қурол ва патронлар жанговор ҳолатда отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С.,га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти