Маст ҳолдаги безори ушланди
Тошкент вилояти. 2020 йил 12 апрель куни тахминан соат 12:20 да 40 ёшли А.Н., спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда жамоат жойи ҳисобланган Ангрен шаҳри Бўстон МФЙда жойлашган спиртли ичимликлар дўконининг ичида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш коидаларини касддан менсимасдан, 44 ёшли Ш.М., билан ўзаро жанжаллашиб, оёқлари билан бир неча маротаба тепиб тан жароҳати етказган. Натижада, Ш.М., олган тан жароҳатлари билан Ангрен шаҳар Марказий шифохонасига ётқизилган.
Суд-тиббий экспериза хулосасига кўра, Ш.М.,га «ўртача оғирлик»даги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жииноят иши қўзғатилган. А.Н., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти