Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Карантин вақтида гиёҳванд воситаларини сотувчиси ушланди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 10 апрель куни соат тахминан 17:30 ларда вилоят ИИБ ходимлари томонидан Термиз шаҳри “Шифокор” маҳалласида ўтказилган махсус тадбир давомида 50 ёшли У.Э., вазни 0,33 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 150.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган ва ундан гиёҳванд воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Э., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситалари ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech