Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ёнида “гашиш” гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди.

2020 йил 11 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбир жараёнида Фарғона шаҳар Ўрта Қиргули кўчасида 30 ёшли М.С.,ни тўхтатилиб, Транспортда ХТБ Марғилон бўлинмасига олиб келиниб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида эгнида бўлган шимининг ўнг ён чўнтагидан полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли қўнғир тусли тошсимон кўринишидаги соф оғирлиги 8.50 гр. бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган ва айбланувчи тариқасида жалб қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech