50.000 минг сўм учун автомашина олиб қочган шахс ушланди
Тошкент шаҳар. 2020 йилнинг 20 октябрь куни соат тахминан 02:30 да Яшнобод туманида яшовчи 23 ёшли Ш.Х., транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида, фуқаро Ш.Д.,га тегишли “Cobalt” русумли автомашина Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси 279-уйнинг ташқарисида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, ойнани синдириш йўли билан очиб кириб, машинада турган калит ёрдамида уни ўт олдириб, транспорт воситасини олиб қочган. Шудан сўнг, Ш.Х., ушбу автомашина салонида бўлган 50.000 сўм пулларни қўлга киритиб, автомашинани Миробод тумани, Қўйлиқ 2-мавзеси ҳудудида қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, Ш.Х.,дан 50.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Х.,га нисбатан Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Х., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган бўлиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар юқоридаги каби жиноятларнинг содир этилишининг олдини олиш мақсадида, автомашинангизда калитни қолдирмаслигингизни сўраймиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Муаллиф: Ж.Қодиров
ТД катта терговчиси, капитан