Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

900.000 сўмга бойишни истаган шахс, эндиликда 20 йилгача озодликдан махрум этилиши мумкин

Сурхондарё. 2020 йил 8 май куни тахминан соат 17:00 да Сурхондарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласидаги уйларнинг бирида “Х.Дўстлиги” кўчасида яшовчи фуқаро 37-ёшли А.Я., “Х” исмли шахсга вазни 2,56 грамм бўлган қора рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон гиёҳвандлик воситасини 900 000 сўм эвазига сотаётган вақтда ушланган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра А.Я.дан ашёвий далил тариқасида олинган модда таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, у “Гашиш” номли гиёҳванд воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан Термиз шаҳар 4-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасининг 5-қисми (гиёвандлик воситалари кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз мазкур жиноятни содир этган шахслар Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган 10-20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech