Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Деҳқон бозорида аёл киши заргарлик буюмларни олиб қочди

Фарғона. 2020 йилнинг 09 март куни соат 09:00 да Фуркат тумани Навбаҳор шаҳарчаси ҳудудидаги деҳқон бозорида 35 ёшли А.Д., 29 ёшли Г.Б.га нисбатан куч ишлатиш билан қўрқитиб, умумий қиймати 9.072.000 сўмлик қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фуркат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Д. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech