2021 йилнинг 15 январь куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасида йил якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2021 йилнинг 15 январь куни Тошкент вилоят ИИББ катта мажлислар залида Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари ҳамда эксперт-криминалистика гуруҳи томонидан 2020 йилнинг 12 ойида амалга оширилган ишларнинг таҳлили, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш, йил мобайнида ижобий натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш юзасидан вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари подполковник Ё.Ж.Исабаев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Кун тартибида кўилган тўртта масала юзасидан, тергов фаолияти билан боғлиқ салбий кўрсаткичлари бўлган шаҳар-туманларнинг алоҳида иш фаолияти муҳокамага қўйилиб, келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли вазифа ва чора тадбирлар белгилаб олинди.
Шу билан бирга, йил мобайнида жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш, шов-шувга сабаб ва назоратга олинган жиноят ишлари бўйича тергов ва суриштирув ҳаракатлари ўтказиш билан боғлиқ фаолиятларида мардлик, жасорат шу билан бирга фидойилик намунасини кўрсатиб, ўз ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган терговчи ва суриштирувчиларга қимматбаҳо совғалар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти