Тергов департаментида навбатдаги фуқаролар қабули ташкиллаштирилди
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан очиқ ва самарали мулоқот қилиш, уларни соҳага доир қийнаётган масалаларини аниқлаш ва қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.
Ушбу қабул давомида жами 102 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 63 таси терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов, 5 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 26 таси кадрлар масалалари ҳамда 8 таси бошқа йўналишларга оид бўлди.
Тергов йўналишига оид мурожаатларнинг 9 таси (14 фоизи) қабул жараёнининг ўзида ҳал этилди, 13 таси (21 фоизи) юзасидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 41 та мурожаат (65 фоизи) қўшимча ўрганиш ва тегишли чоралар кўришни талаб этганлиги сабабли масъул раҳбар ва ходимларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Мазкур турдаги қабуллар келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этиб борилади.
Тергов департаменти