Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фуқаролар учун навбатдаги қабул ташкиллаштирилди

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи иштирокида шахсий қабул ўтказилди.

Қабулда Тергов бошқармаси ва қуйи тизим тергов бўлим-бўлинмалари  фаолиятига оид жами 13 та мурожаат қайд этилди. Мурожаатлар асосан   терговга қадар текширув ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 8 таси ижобий ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 2 та мурожаат  бўйича қўшимча текширув, соҳавий органлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўриш талаб этилганлиги сабабли, улар белгиланган тартибда назоратга олинди ва масъул шахсларга ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Ўтказилган шахсий қабулда аҳоли мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилиб, муаммоларни тизимли ҳал қилишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Тергов департаменти

Text to speech