Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари рағбатлантирилди

Жорий йилнинг 16 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ҳалқимиз осойишталигини таъминлаш борасидаги самарали меҳнати, фидокорлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги шижоати, бурчига садоқати ҳамда мамлакатимиз аҳолисини коронавирус пандемиясидан ҳимоя қилиш, карантин талабларининг сўзсиз бажарилишини назорат қилишдек вазифаларни виждонан бажарётганлиги, жиноят ишларини тергов қилиш ва тамомлаш бўйича самарали натижаларга эришган, тергов қилинган жиноят ишлари бўйича фуқароларга ва давлатга етказилган зарарларни тўлиқ ундириш чораларини кўриб келаётганлиги сабабли бошқарма ва унинг қуйи тизимларининг бир гуруҳ ходимларининг 20 нафарига 1 миллион сўмдан пул мукофоти Тергов бошқармасининг омонат жамғармасидаги маблағи ҳисобидан рағбатлантирилди. 

Бундан ташқари бўлим ва бўлинмаларга 10 дона фуқароларни кутиш залига ўриндиқ, 5 дона кондиционер, 

4 дона кўп вазифаларни бажарувчи рангли принтер, 7 дона ноутбук, 2 дона компьютер, 200 пачка оқ қоғоз, 

10 дона иш қуроллари жамланмаси жами бўлиб 95.000.000 сўмлик моддий товарлар топширилди.

Йиғилишда Тергов бошқармаси бошлиғи, Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси ЎМИБ катта терговчиси, Тергов департаменти кадрлар бўлими катта инспектори иштирок этишди. 

 

 

 

 

Text to speech