Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Т.Рахматуллаев томонидан Қўнғирот ва Қонлиқўл туманлари ИИБларига амалий ёрдам кўрсатилди.

2020 йилнинг 25 сентябрь куни, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Қўнғирот ва Қонлиқўл туманлари ИИБларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашдаги амалга ошираётган фаолияти ҳамда раҳбарият кўрсатмаларининг бажарилиши ўрганилди.

Қўнғирот ва Қонлиқўл туманлари фаоллари билан, жорий йилда ушбу туманларда содир этилган жиноятлар таҳлил қилиниб, келгусида жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди.

Вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев Қўнғирот тумандаги “Хан-Жап” ОФЙнинг маҳалла фаоллари билан биргаликда, жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 18:00 ларда ушбу маҳаллада яшовчи 29 ёшли фуқаро ўз уйида 52 ёшли отасини ёғоч билан уриб, оғир тан жароҳати етказган ҳолати муҳокама қилиниб, мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлари ўрганилди.

Шу куни вазир ўринбосари томонидан Қонликўл тумандаги “Жана қала” ОФЙнинг маҳалла фаоллари билан биргаликда, жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 21:30 ларда 21 ёшли фуқаро ўз бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинаси билан велисопедда ҳаракатланиб кетаётган 55 ёшли фуқарони уриб юбориши натижасида, ушбу шахс воқеа жойида вафот этган ҳолати муҳокама қилинди.

Юқоридаги жиноятлар содир этилган ҳудуддаги профилактика инспекторларининг таянч пунктларига борилиб, уларнинг иш шароитлари ҳамда ходимларнинг иш юритувидаги терговга қадар текширув ҳужжатлари ўрганилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда иш материаллари бўйича ўз вақтида қонуний қарор қабул қилиниши юзасидан тегишли йўналишлар бериб ўтди.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари М.Т.Рахматуллаев томонидан Қўнғирот ва Қонлиқўл туманларидаги коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлари текширилиб, фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ишларни давом эттиришлик бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech