Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган туманидаги сайёр қабул.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 28 февраль куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Т.М.Мустафаев томонидан Наманган тумани Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 6 нафар фуқаролардан 5 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 2 нафарининг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва бир нафар фуқародан ариза олиниб, унинг ижроси устидан алоҳида назорат ўрнатилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech